Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида мактаб ўқувчилари тўққиз ёшли болани зўрлаганликда гумон қилинаётгани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабат билдирди.
Ҳолат жорий йилнинг 11 май куни кундузи соат 15:16 чамасида юз берган. Мактабнинг 3-синф ўқувчиларининг 8 нафари дарсдан кейин спорт залига киришган ва ўзаро ўйин ўйнаб турган вақтларида мактабнинг икки нафар 5-синф ўқувчилари ҳам спорт залига киришган. Улар ўзларидан қуйи синфда ўқиётган ўқувчиларни қўрқитиб спорт залидан бир нечтасини чиқариб юборишган. Спорт залида қолган 4 нафар 3-синф ўқувчиларини спорт залидаги кичкина хонага киритган ва ўзларининг қўлларида бўлган ўйинчоқ резинка «илон» билан кийимларини ечтириб уларнинг бир нафарини баданига, жумладан, белидан пастки қисмига ҳам урган ва уларни ташлаб чиқиб кетишган. Бу ҳолатдан хафа бўлган ўқувчи уйига кетган ва қўрқув натижасида ҳеч кимга ҳеч нарса айтмаган. Орадан 3 кун ўтгач, боланинг синфдоши унинг онасига бўлган воқеа ҳақида айтиб берган, бу воқеадан таъсирланган она боласини тиббий экспертиза қилдирмасдан турли сўзларни бошқа ОАВ вакилларига айтган.
Ҳозирги кунда тиббий экспертиза хулосасининг тоза чиққанлиги ҳақида шифокорлар оғзаки маълумот беришган ва унинг тасдиғи келгусида очиқланиши ҳақида маълумот беришган. Айни пайтда воқеа туман ИИБ тергов бўлими томонидан ўрганилмоқда, мактаб раҳбарияти ёки бошқа раҳбарлар томонидан боланинг ота-онаси ёки оила аъзоларига ҳеч қандай босим ўтказилмаган, аксинча, улар билан ҳамкорликда воқеага ойдинлик киритиш чораларини кўрмоқда.
“Келгусида аниқланган эътиборсизликка масъуллар учун ўрнатилган тартибда жазо чораси қўлланилишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.