АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг баёнотига кўра, Доналд Трамп маъмурияти нуфузли Гарвард университетига хорижлик талабаларни қабул қилишни тақиқлади. У бу қарорни, жумладан, Гарварднинг яҳудий талабалар учун хавфсиз муҳитни таъминлашдан “воз кечгани” ва университет олиб бораётган тенглик сиёсати билан изоҳлади.
Трамп маъмурияти апрел ойида Гарвард университетига ажратилган федерал грантлар бекор қилган эди. Грантларни тиклаш учун университетдан АҚШ қадриятлари ва жамиятига душманона муносабатда бўлган хорижликларни ўқишга қабул қилмаслик тизимини ишлаб чиқиш талаб қилинган. Шунингдек, мавжуд ўқув дастурларни антисемитизм ва бошқа нафрат уйғотувчи ғояларга оид унсурлар бор-йўқлигини аниқлаш учун аудитдан ўтказиш сўралган эди.
Ҳозирда Гарвардда 140 та давлатдан қарийб 7000 нафар хорижий талаба таҳсил олади, бу университет талабалари умумий сонининг чорак қисмидан ортиғини ташкил этади.
Гарвард университет Трамп маъмуриятининг хорижликларни ўқишга қабул қилишга қўйилган тақиқни “қонунга зид қасоскор чоралар” деб атади.
Tageschau нашрининг ёзишича, Гарвард Трамп маъмуриятининг ягона нишони эмас. АҚШ ҳукумати яна 60 та олий таълим муассасасини “сўл-либерал мафкурани тарғиб қилиш”да айбламоқда ва эндиликда уларга ҳам шунга ўхшаш чекловлар татбиқ этилиши мумкин.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.