Қашқадарёда Damas жарликка тушиб кетиши оқибатида уч киши вафот этди

Қашқадарёда Damas жарликка тушиб кетиши оқибатида уч киши вафот этди

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, кеча, 4 июнь куни соат тахминан 07:20 ларда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Каттаўра” МФЙ “Кон” қишлоғи ҳудуди “Майданак” ва “Қизилтепа” йўналишининг 38 км.да ҳаракатланиб кетаётган Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Натижада, машина дарага ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида, автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлар билан Қамаши тумани шифохонасига юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!