Германия канцлери Фридрих Мерц Украинада ўт очишни тўхтатмагунча, у ерга Ғарб қўшинларини юбориш ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини айтди.
Бу ҳақда у Sat.1 телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Ўша пайтгача (ўт очишни тўхтатиш) Украинага қўшин юборилмайди”, деди у. Унинг сўзларига кўра, сулҳ ўрнатилган тақдирда ҳам, бу фақат "муҳим шартлар билан" Германия учун мумкин бўлади; бу йўлда "кўп тўсиқлар" бор. Унинг қўшимча қилишича, "ҳар қандай ҳолатда ҳам Германия Украинада ҳарбий миссия ўтказишни режалаштирмаган".
Шу билан бирга, канцлер Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш масалалари Еврокомиссия (ЕК) эмас, хоҳловчилар деб аталмиш коалиция ваколатига киришини таъкидлади. "Бу Европа Иттифоқининг ваколатига кирмайди", деди у.
Аввалроқ Европа Иттифоқи президенти Урсула фон дер Ляйен Financial Times газетасига берган интервьюсида Европада ўт очишни тўхтатишдан кейин хавфсизлик кафолатларини таъминлаш доирасида Украина ҳудудига қўшинларни жойлаштириш бўйича "жуда аниқ режа" борлигини айтган эди. Унинг сўзлари Германия мудофаа вазири Борис Писториус томонидан кескин танқид қилинди ва у музокаралар бошланишидан олдин бундай масалаларни муҳокама қилиш тубдан нотўғри эканлигини таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.