АҚШ президенти Дональд Трамп ХАМАСдан 20 нафар исроиллик гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни сўради.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
"ХАМАСга айтинг, гаровдаги 20 кишининг ҳаммасини зудлик билан қайтарсин ва вазият тезда ўзгаради. Бу тугайди!" - деб ёзган Трамп .
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Исроил армияси Ғазо секторида жанговар ҳаракатларни давом эттириб, анклавга катта зарбалар бериб, январь ойида ўрнатилган сулҳни тўхтатган эди. Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг идораси буни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати воситачилар ва АҚШ президентининг махсус элчиси Стивен Уиткофф томонидан музокаралар чоғида илгари сурилган таклифлардан бош тортгани билан изоҳлаб, полосада ўтказилган операциядан мақсад барча гаровга олинганларни озод қилиш эканини айтди. Радикаллар жанговар ҳаракатлар қайта бошланганида Исроил ва АҚШни айблади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.