АҚШсиз дунёда ҳамма нарса ҳалокатга юз тутган бўлар эди — Доналд Трамп
Қўшма Штатлар президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Мен икки кун давомида ҳеч нарса қилмадим, ҳамма мен билан нимадир содир бўлгани ҳақида гапира бошлади. Байден эса ойлар давомида ҳеч нарса қилмаганди, аммо ҳеч ким бирор нарса демади;
◾️ АҚШ Россия ва Хитойга қарши космик пойгада ютқазмоқда;
◾️ Қўшма Штатлар Космик қўмондонлиги штаб-квартираси Алабама штатидаги Ҳантсвилл шаҳрига кўчирилади ва у “Ракета шаҳри” деб аталади;
◾️ Украина можароси ҳақида “муҳим маълумотлар”ни билиб олдим, улар яқин кунларда ошкор этилади;
◾️ Агар яқин кунларда Украинадаги тинчлик музокараларида ўзгариш бўлмаса, Вашингтон “муайян чораларни” кўради. Шунингдек, агар бу борада ҳеч қандай ютуқ бўлмаса, АҚШ “бошқа позицияни эгаллаши” мумкин;
◾️ Ҳиндистонга нисбатан амалдаги 50 фоизлик импорт божларини ҳозирча камайтириш ниятим йўқ;
◾️ Агар барча савдо тарифларини бекор қилсак, АҚШ охир-оқибат “учинчи дунё” мамлакатига айланиши мумкин. Бундан ташқари, агар суд импорт божлари ҳақиқий эмас деб топса, бизга триллионлаб долларни қайтаришга тўғри келади;
◾️ Хитой бизга кўпроқ муҳтож;
◾️ Россия ва Хитой ҳамкорлигини ўз ичига олган АҚШга қарши куч шаклланиши мени ташвишга солмайди.
