Қашқадарё вилояти ҳокими далани пайҳон қилган қўйларни самосуд қилдими? (ВИДЕО)
Қашқадарёда далани пайҳон қилган қўйлар сўйилди. Видеода чиқиш қилган масъулнинг айтишича, мазкур ўзбошимчалик вилоят ҳокими томонидан буюрилган, деб ёзади манба.
Видео муаллифининг маълумот беришича, видеода чиқиш қилган масъул вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Арипов.
Акром Ариповнинг айтишича, у Нишон туман ИИБ бошлиғи билан бирга туманнинг Ибн Сино ҳудудидаги “Отамурод ота” фермер хўжалигида бўлиб, далани пайҳон қилган 21 бош қўй эгасини топган.
Видео давомида Акром Арипов қўйлар Зойир Мирзаев топшириғига кўра сўйилаётганини айтиб, гўшти кам таъминланган оилалар ва қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаётган усталарга берилишини айтади.
Далани пайҳон қилган қўйлар топилиши яхши, албатта. Аммо суд қарорсиз ўзгалар мулкини сўйиб, тарқатиш қайси қонунда кўрсатилган? Мулк даҳлсизлиги нима бўлади?
Қашқадарё ҳокими бир вақтнинг ўзида суд ҳам бўлоладими?
