Қаршида 14 ва 17 ёшли қизлар бедарак йўқолди

Қаршида 14 ва 17 ёшли қизлар бедарак йўқолди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи икки нафар қиз қидирувга берилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, Эргашева Заҳро Эшмуродовна, 2008 йилда Қарши шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўрта, Қарши шаҳридаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси, Қарши шаҳар, Батош МФЙ, Зиёкор кўчаси, 6-уй 17-хонадонда ота-онаси қарамоғида яшайди.

Алоҳида белгилари: бўйи 135-140 см атрофида, сочи қора рангда, узун, қошлари ёйсимон, қалин, қора рангда, кўзлари қора рангда ва ўртача катталикда, юзи думалоқ шаклда, бурни тўғри шаклда, ўртача катталикда, қулоқлари ўртача катталикда.

Эгнидаги кийимлари: Қизил рангли спортивка, оқ рангли футболка, кулранг жинси шим ва оёғида қора рангли оёқ кийими бўлган.

Шунингдек, Жўраева Динора Илёсовна, 2004 йилда Қарши шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўрта, Қарши шаҳридаги 19-сон умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси, Қарши шаҳар, Оқтепа МФЙ, Ойдин кўчаси, 11-уйда ота-онаси қарамоғида яшайди.

Алоҳида белгилари: бўйи 140-145 см аторфида, сочи қора рангда, қошлари ёйсимон, қора рангда, кўзлари қора рангда ва ўртача катталикда, юзи овалсимон шаклда, бурни тўғри шаклда, ўртача катталикда, қулоқлари ўртача катталикда.

Эгнидаги кийимлари: Қора рангли куртка, оқ рангли трикоси ва оёғида оқ рангли красовкаси бўлган.

Мурожаат учун телефонлар: 102, (75) 221-66-45, 224-41-85, 221-02-15 ва 227-22-67

Ҳозирда Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!