Қандай гўштларни сотиш тақиқланади? Эътиборга олиб қўйинг

Қандай гўштларни сотиш тақиқланади? Эътиборга олиб қўйинг

Кун иссиқ. Боз устига, ижтимоий тармоқларда жазирамада қолиб кетган хом гўштлар суратлари қўйилиб, умумий овқатланиш муассасаларига тегишлилиги даъво қилинмоқда.

Булар бари табиий саволни ўртага ташламоқда: қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?

Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолларда:

* сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

* гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспортда етказиб берилган бўлса;

* ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

* ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;

* ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

* оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

* хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

* ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса – гўшт сотилиши тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!