Фарғонада спиртли ичимликлар дўконига 100 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки купюрани ўтказиб, 200 минг сўмлик алкогол маҳсулотини олган 21 ёшли А.Х., 23 ёшли О.М. ва 20 ёшли Ш.П. қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берган.
Қайд этилишича, 2020 йил 8 июль куни соат 19:00да Данғара шаҳарчасида 63 ёшли Ғ.У.га тегишли бўлган спиртли ичимликлар савдо дўконида 21 ёшли А.Х., 23 ёшли О.М. ва 20 ёшли Ш.П. қалбаки пул билан боғлиқ можарога аралашиб қолган.
А.Х. ёнида бўлган 1 дона 100 АҚШ доллари купюрасини бериб, мазкур купюра эвазига 200 минг сўмлик алкогол маҳсулот сотиб олишини, қолган қисмини сотувчи сўм валютасида қайтариб беришини айтган. Дўкон сотувчиси Ғ.У. 100 АҚШ доллари купюрани сохта эканлигига шубҳа қилиб, бу ҳақда туман ИИБга мурожаат қилган.
Терговга қадар текширув давомида дўкон сотувчиси Ғ.У.дан 1 дона 100 АҚШ доллари купюраси текшириб кўриш учун ашёвий далил сифатида олинган. Экспертиза хулосасига кўра, 100 АҚШ доллари купюраси қалбаки эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш). Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.