Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясининг бир гуруҳ масъул офицерлари 2005 йилда экстемистик гуруҳлар томонидан Андижонда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган капитан Баҳром Жўраевнинг оиласидан хабар олди.
Учрашув давомида Баҳром Жўраевнинг курсантлик давридаги шижоати, мардлиги ёдга олинди.
Баҳром Жўраев 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Мудофаа вазирлиги қўшинларида офицер сифатида хизмат қила бошлаган. Шарқий ҳарбий округ штаби бўлим бошлиғи вазифасини бажарган. Экстремистик гуруҳлар томонидан Андижонда содир этилган жиноий ҳаракатларни бартараф этиш чоғида капитан Баҳром Жўраев мардлик ва жасурлик намуналарини кўрсатиб, Ватан тинчлиги йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Ўзбекистон Президентининг 2005 йил 23 майдаги фармонига мувофиқ капитан Баҳром Жўраев вафотидан сўнг II даражали Шон-шараф ордени билан мукофотланган.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳам хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган майор Баҳром Эргашев ҳамда сержант Улуғбек Барноевнинг оилалари билан учрашди. Уларни Янги йил байрами билан қутлаб, юртнинг мард фарзандларини ёдга олишди.
Улуғбек Барноев 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларида террорчиларга қарши курашда ҳалок бўлган. Майор Барҳом Эргашев эса 2016 йилда вертолётни синовдан ўтказиш вақтида рўй берган ҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмганди.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.
Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.