Рақобат қўмитаси БААда рўйхатдан ўтган Tapuz Limited компаниясининг OLX Classifieds устав капиталидаги 100 фоиз улушни сотиб олиши бўйича иқтисодий концентрация битимини кўриб чиқиб, розилик берди.
Қўмита томонидан ўтказилган таҳлиллар давомида Tapuz Limited’нинг асосий акциядори бўлган TBC Bank Group PLC Ўзбекистонда TBC Bank Uzbekistan рақамли тижорат банки ҳамда Payme тўлов хизматига билвосита эгалик қилиши инобатга олинган. Шунингдек, Payme ва OLX Classifieds рақамли платформалар соҳасида устун мавқега эга корхоналар рўйхатига киритилган. Шу билан бирга, қўмита Tapuz Limited Ўзбекистондаги бошқа онлайн реклама платформалари устав фондларида улушга эга эмаслигини аниқлаган.
“Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим бўйича рақобат муҳитини сақлаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор мажбурий талаблар белгиланган ҳолда иқтисодий концентрация битимига олдиндан розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
TBC Bank Group’га қуйидаги талаблар қўйилган:
“TBC Bank Group PLC” компанияси назоратидаги рақамли платформалар орқали “OLX” рақамли платформасининг ҳозирги ва келгусидаги фойдаланувчилари учун хизматдан фойдаланиш шартларига бир томонлама ва асосланмаган тарзда таъсир кўрсатишга йўл қўймаслик;
“OLX” рақамли платформаси орқали тўпланадиган ёки қайта ишланадиган маълумотлардан фойдаланишда, шунингдек “TBC bank” АТБ ва “Payme” АЖбилан рақобатда бўлган тижорат ташкилотларининг мижозларига оид шахсий ёки тижорат маълумотларидан рақобатни чеклаш мақсадида фойдаланмаслик ёки уларни ошкор қилмаслик, устун мавқени суиистеъмол қилмаслик ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини камситмаслик чораларини таъминлаш;
OLX хизматлари учун тўловларда фойдаланувчиларни фақат Payme ёки TBC Bank иловаларидан фойдаланишга мажбурламаслик ҳамда бошқа тўлов хизматлари учун тенг шароит яратиш;
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларга тўлиқ риоя қилиш.
Эндиликда мамлакатдаги энг йирик эълонлар платформаси “Payme” ва “TBC Bank” эгалари назоратига ўтади.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе "оқ бўрилар"нинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини томоша қилиш учун Америка қитъасига бормаганига изоҳ берди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Рақамли трансформация халқаро савдо муносабатларини ҳам, улардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш усулларини ҳам янгиламоқда. Сунъий интеллект ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий тадқиқот олиб бориш ва процессуал жараёнларни бошқаришда янги имкониятлар яратмоқда. Шу билан бирга, махфийлик, тарафлар тенглиги, алгоритмик хатолар ва профессионал жавобгарлик билан боғлиқ мураккаб саволларни ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда.
The Wall Street Journal маълумотига кўра, америкаликлар орасида Исроилни қўллаб-қувватлаш даражаси пасайиб бораётгани ортидан мамлакат АҚШ жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун қиймати 50 миллион доллар бўлган кампанияни йўлга қўйган.
Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.
The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.