Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида Украина президенти Владимир Зеленский билан шахсий учрашув ўтказишдан ҳозирча маъно кўрмаётганини билдирди.
«Учрашувнинг маъносини кўрмаяпман. Аввало, ечим топишимиз керак», — деди Путин форум модератори, ҳиндистонлик журналист Гита Моҳаннинг саволига жавоб берар экан.
Унинг таъкидлашича, томонлар аввал муайян келишувларга эришиши лозим.
«Украина томони учун қуролли кучларимизнинг ҳужумини тўхтатиш мантиқан тўғри бўларди. Аммо бизга келишувлар керак. Мутахассислар ишласин, айрим ечимларни ишлаб чиқсин, шундан кейин учрашишимиз мумкин», — деди Россия раҳбари.
Путиннинг айтишича, унинг матбуот котиби Дмитрий Песков бир кун аввал Зеленскийнинг очиқ хати билан таништирган. Президентнинг сўзларига кўра, ушбу мактубда «қўполлик унсурлари» мавжуд бўлган.
Нутқининг бошида Путин Зеленскийнинг исмини тилга олмай, уни «хат муаллифи» ва «бу жаноб» деб атади. Кейинроқ эса Украина президентининг фамилиясини айтди.
Бир кун аввал Владимир Зеленский Владимир Путинга очиқ мактуб йўллаб, Украина Россия учун уруш харажатларини сезиларли даражада ошириш имкониятига эга эканини таъкидлаган ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш мақсадида шахсий учрашув ўтказиш таклифини яна бир бор билдирган эди.
Путиннинг баёноти Россия раҳбарияти ҳозирча тўғридан-тўғри саммитдан кўра, аввал музокарачилар ва экспертлар даражасида аниқ келишувлар ишлаб чиқилишини афзал кўраётганини кўрсатмоқда.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Владимир Путинга шахсий учрашув ўтказиш ва музокаралар вақтида ўт очишни тўхтатиш таклифи акс этган очиқ хат ёзди.
CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.
Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.