Путиннинг хорижга чиқиши ҳибсга олиш ордери туфайли чекланган

Путиннинг хорижга чиқиши ҳибсга олиш ордери туфайли чекланган

Путин Рим статутини ратификация қилган мамлакатларга ва суд юрисдикциясини тан олган мамлакатларга (123 та давлат) бора олмайди. Булар Европанинг барча давлатлари, бутун Жанубий Америка (жумладан, Россиянинг Венесуэла каби иттифоқчиси), Тожикистон. Путин Тожикистонда охирги марта 2022 йил июнь ойида бўлган. Шунингдек, Россия Федерацияси Президенти учун ёпиқ ҳудудлар: Афғонистон, Бразилия, Жанубий Африка, Марказий Африка Республикаси, Нигерия.

"Агар Путин ушбу мамлакатлардан бирига ташриф буюрса, маҳаллий ҳокимият уни ҳибсга олишга мажбур бўлади", — деб тушунтирди Халқаро жиноий судда ишлаган адвокат Сергей Голубок. Унинг қўшимча қилишича, бундан ташқари, Рим статутини ратификация қилмаган бошқа давлатлар ҳам Владимир Путинни судга топшириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!