Путиннинг режаси: бундан ким ютади ва ким ютқазади? (видео)

A A A
Путиннинг режаси: бундан ким ютади ва ким ютқазади? (видео)

Россиядаги пенсия ислоҳоти муҳокамаси Владимир Путиннинг ислоҳотларга ўзгартиришлар киритиш таклифидан сўнг ўзининг мантиқий якунига етди.

Россия президентининг телемурожаати 30 дақиқага яқин давом этди.

«Би-би-си» президентнинг таклифи россияликлар, федерал бюджет ва Путиннинг ўзига қандай таъсир кўрсатишини таҳлил қилди.

Путин нималарни таклиф қилди?

Аёллар учун пенсия ёшини 55 ёшдан 60 ёшга, яъни ҳукумат қонун лойиҳасида таклиф қилинганидек саккиз йил эмас, балки беш йилга ошириш. Эркаклар учун пенсия ёшини ошириш ўзгаришсиз қолади – 60 ёшдан 65 ёшга.

Кўп болали оналарнинг пенсияга эрта чиқиш ҳуқуқи. Агар аёлнинг 3 нафар фарзанди бўлса, 3 йил илгари, 4 нафар бўлса 4 йил илгари пенсияга чиқади. Беш ва ундан ортиқ фарзандлари бўлган оналар 50 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин бўлади. Ҳозирги қонунчиликка кўра беш нафар фарзанди бўлган аёллар ҳамда икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлиб, чекка шимолда маълум йиллар мобайнида ишлаган оналаргина пенсияга эрта чиқиш ҳуқуқига эга. 

Яқин икки йил ичида пенсияга чиқиши керак бўлган, аммо пенсия ёши оширилиши муносабати билан пенсияга чиқа олмайдиган фуқароларга пенсияга ярим йил эртароқ чиқишларига рухсат берилади. «Масалан, янги пенсия ёши бўйича 2020 йил январда пенсияга чиқиши керак бўлган фуқаро 2019 йил июлда чиқиши мумкин бўлади», - деб тушунтирди Путин.

Пенсияга чиқишига 5 йил қолган россияликларга қайта ўқиш имкониятини бериш ва малакасини ошириш бўйича махсус дастурни тасдиқлаш лозим, деган Путин. Шунингдек, улар учун ишсизлик нафақаси миқдори 4,9 минг рублдан 11,3 минг рублгача оширилади. Бизнесга ёш дискриминацияси учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади. Тадбиркорларга пенсияга чиқиш ёшидаги ходимларни ишга қабул қилганлик учун имтиёзлар тақдим этилади. 

Шимолдаги туб аҳоли учун амалдаги шартлар сақлаб қолинади. Улар пенсияга эртароқ – аёллар 50 ва эркаклар 55 ёшдан чиқишади. Аввалроқ чекка шимолдагилар учун ҳам пенсия ёшини ошириш таклиф қилинганди.

Қишлоқдаги ишламайдиган пенсионерларга устама тўлаш. Қишлоқ хўжалигида 30 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган фуқароларга 25 фоиз устама тўланади.

Иш фаолиятини эрта бошлаганлар учун меҳнат стажини камайтириш. Ҳукумат қонун лойиҳасида 45 йиллик меҳнат стажига эга бўлган эркаклар ва 40 йиллик меҳнат стажига эга бўлган аёллар пенсияга муддатидан олдин чиқишлари мумкинлиги кўрсатилганди. Путин бу стажни уч йилга камайтиришни таклиф қилди. 

Ўтиш даврида мулк ва ер солиғига имтиёзлар ҳамда регионал имтиёзларни сақлаб қолиш:жамоат транспортида бепул юриш, коммунал имтиёзлар, таъмирлаш ва газлаштириш, дори-дармонлар олишдаги имтиёзлар. Яъни, ўтиш даврида пенсияга чиқиши керак бўлган, аммо пенсия ёши ошиши сабабли пенсияга чиқа олмайдиган россияликлар бу имтёзлардан фойдаланишлари мумкин (аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан).

Бош вазир Дмитрий Медведев ҳукуматга «ўта қисқа муддатда» Владимир Путиннинг пенсия ислоҳоти бўйича таклифлари устида ишлашни топширди.

Ўзгаришлар бюджетга қандай таъсир кўрсатади?

Пенсия ёшининг оширилиши давлатга пулни тежашга ёрдам беради – федерал бюджетдан пенсия жамғармасига пул ўтказиш камаяди. Пенсия ислоҳоти туфайли 2024 йилга келиб 1 трлн рубль тежалади, «аммо бу пулнинг сезиларли қисми пенсияларнинг оширилишига сарфланади», - деганди ҳисоб палатаси бошлиғи Алексей Кудрин июнь ўрталарида.

«Райффайзенбанк»нинг ҳисоб-китобларига кўра, пенсия ёши ва ҚҚСнинг оширилиши олти йил ичида бюджетга қўшимча 7 триллион рубль келтиради.

Энди иқтисодчилар иқтисод камроқ, пенсионерлар кўпроқ бўлишини тахмин қилишмоқда.

«Райффайзенбанк» таҳлилчиси Станислав Мурашовнинг айтишича, 2029 йилда Россияда ҳукумат қонун лойиҳасида тахмин қилинганидан 1 млн, 2035 йилда эса 3 миллион нафар кўпроқ пенсионер бўлади. Мурашовнинг ҳисоб-китобига кўра, қонун лойиҳаси бўйича 2019 йилдан 2033 йилгача 18 трлн рубль тежаш мумкин эди. Путиннинг таклифи бўйича ўзгартириш киритилса, ундан 1,5 трлн рубль камроқ маблағ иқтисод қилинади.

«Альфа-банк» бош иқтисодчиси Наталия Орлованинг ҳисоб-китобига кўра эса, Путин таклиф қилган режа қабул қилинса, 2034 йилга бориб йилига 2,5 трлн эмас, 1,3 трлн рубль тежалади. Унинг фикрича, маблағлар Путин эълон қилган турли имтиёзларга бўлинади.

Президент эълон қилган ўзгаришлар 2030 йилга келибгина иқтисодиётга таъсирини кўрсата бошлайди, дейди Орлова. Ислоҳотнинг ўзи эса келгуси йилданоқ таъсир кўрсата бошлайди: у иқтисодиёт ва истеъмол ўсишини пасайтиради, чунки аҳолининг бир қисми пенсияни тўлиқ олмайди.

Пенсия ислоҳотидан ким ютади ва ким жабр кўради?

Ёши 60дан ошган аёллар ютади, пенсияга яқин қолган ёшдаги одамлар ва бизнес ютқазади.

Бизнес бу ислоҳотдан ютқазади, чунки Путин пенсия олди ёшидаги одамларни ишга олишни рад этган ва бундай тоифадаги кишиларни ишдан бўшатган компанияларни жиноий ва маъмурий жазолаш таклифини қўллаб-қувватлади. 

«Откритие Брокер» компанияси таҳлилчиси Тимур Нигматуллиннинг фикрича, бу чора меҳнат бозорини издан чиқаради. «Корхоналар одамларни пенсия ёшига етай деганида ишдан бўшатишади ёки уларнинг ойлик маошларини кескин камайтиришади», - дейди у.

Нигматуллиннинг сўзларига кўра, катта ёшли аҳоли «қайчи» орасида қолган.

Путиннинг бу чиқиши унинг рейтинги ошишига ёрдам берадими?

Пенсия ислоҳотининг эълон қилиниши ҳукумат ва Владимир Путиннинг рейтингига салбий таъсир қилди. Социологлар президентнинг рейтинги 2013 йилдаги даражага тушиб кетганини қайд этишди.

Сиёсатшунос Алексей Макаркиннинг айтишича, президентнинг мурожаати россияликларнинг турли гуруҳларига турлича таъсир қилади: «кимдир хотиржам бўлади, кимдир эса йўқ». Мухолиф фикрда бўлган кишилар на ислоҳотга, на Путинга бўлган муносабатини ўзгартиради, дейди эксперт.

Сиёсатшуноснинг фикрича, президент телемурожаатининг асосий тингловчилари ислоҳотлардан норози, лекин Путинни қўллаб-қувватлашда давом этувчи россияликлардир: «Улар норозидек, лекин ҳукумат кетишини исташмайди. Улар ҳукумат алмашса бундан ҳам баттар бўлишига ишонишади», - дейди Макаркин.

Жамият қандай муносабатда бўлишидан қатъи назар, пенсия ислоҳотини ўтказишга тўғри келади, дейди сиёсатшунос Андрей Колядин. Аммо унинг сўзларига кўра, Путиннинг телемурожаатидан сўнг пенсия ёши борасидаги мунозараларнинг умумий кескинлиги пасаяди.

Сиёсатшунос Аббос Галлямовнинг фикрича, мурожаатнинг асосий натижаси «хавотирнинг ошиши» бўлади. «Ахир президент ҳамма нарса тасаввур қилинганидан кўра яхши эмас, деди», - деб ёзди у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.