Путин: "Санкциялар бекор қилинса, озиқ-овқат инқирозини енгишга ҳисса қўшаман"
Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Италия Бош вазири Марио Драги билан телефон орқали қилган мулоқотида маълум қилди.
Путиннинг сўзларига кўра, дунёдаги озиқ-овқат инқирози Россияга қарши санкциялар, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг оқибатлари туфайли ёмонлашган.
Суҳбат чоғида Путин Россияни жаҳон бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларда асоссиз айбланаётганини ҳам таъкидлаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).