Владимир Путин Россияни Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Европа конвенциясидан чиқариш ҳақидаги қонун лойиҳасини Давлат Думасига тақдим этди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги. Россия ушбу ҳужжатни 1998 йилда имзолаган эди. Конвенция давлатларни маҳкумларга нисбатан шафқатсиз муносабатни олдини олишга мажбур этади ва халқаро тюрма инспекцияларига рухсат беради.
Москва бу қарорни шундай изоҳламоқдаки, энди Россия Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Европа қўмитаси фаолиятида қатнашолмайди. Ушбу қўмита вакилларининг Россияга охирги ташрифи 2021 йилда бўлиб ўтган, кейинчалик уларга кириш тақиқланган. 2024 йил ноябрида қўмита Россияни ҳамкорликдан бош тортганликда айблади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари узоқ йиллардан бери Россия қамоқхоналари ва колонияларидаги қийноқлар ҳақида хабар бериб келмоқда. Шундай далилларни асирликдан озод этилган украин ҳарбийлари ҳам тақдим этган. БМТ вакилларининг айтишича, Россияда ва Украинадаги босиб олинган ҳудудлардаги қамоқхоналар “қора туйнуклар”га айланмоқда.
Россиянинг ушбу конвенциядан чиқиши Кремлнинг сўнгги йиллардаги сиёсий йўналишининг давоми ҳисобланади: 2022 йилдаёқ Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясидан ҳам чиққан ва ўз фуқароларини Европа судига мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.