Путин Россия мусулмонларини ҳайит билан табриклади

Путин Россия мусулмонларини ҳайит билан табриклади

Владимир Путин Россия мусулмонларини Рамазон ҳайити билан табриклади. Бу ҳақида президентнинг махсус телеграммаси Кремль сайтида эълон қилинган.

Қуйида президент табрик сўзининг тўлиқ матнини келтирамиз.

Россия мусульмонлари,

Сизларни Рўза-байрам билан табриклайман!

Муборак Рамазон ойи тугашини англатувчи ва бутун дунё мусулмонлари томонидан алоҳида эъзозланадиган ушбу байрам негизида инсоннинг ўз-ўзини рухий камол топтириш ва раҳм-шафқат ва меҳр-оқибатга бўлган интилишларини мужассам этган.

Мамнуният билан қайд этаманки, бизнинг юртимиз мусулмонлари ҳам ўз ота боболарининг кўп асрлик урф-одат ва қадриятларига юксак ҳурмат билан муносабатда бўлишмоқда ва ўз фарзандларига ҳам буни ўргатмоқда.

Мусулмон умматининг ҳаёти яхши амаллар ва ташаббусларга бой. Унинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги фаол ривожланиб, маърифий ва хайрия ташаббусларига тинимсиз эътибор қаратилмоқда.

Бугун махсус ҳарбий операция давомида мусулмон жангчилар ўзларининг қуролдошлари билан биргаликда Россияни ҳимоя қилмоқдалар, жангларда мардлик ва ўзаро ёрдам кўрсатмоқдалар.

Ва, албатта, миллатлараро ва динлараро мулоқотни таъминлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда мусулмон ташкилотларининг ҳиссаси беқиёс.

Сизларга соғлиқ, муваффақият ва энг эзгу тилаклар тилайман.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!