Владимир Путин Россия армиясига 150 минг кишини олиб кириш ҳақидаги фармонни имзолади
Путиннинг фармонига кўра, жорий йилнинг апрелидан августигача Россия армияси 150 минг чақирилувчи билан тўлдирилиши керак.
Россия расмийларининг расмий позицияси шундан иборатки, чақирилувчилар Украина билан урушда қатнашмайдилар, лекин улар шартнома тузиб, ўз хоҳишлари билан фронтга боришлари мумкин. Шу билан бирга, Россия оммавий ахборот воситаларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар шартнома имзолашга мажбур бўлганида босим ўтказилгани ҳақида бир неча бор хабар берилган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ўз ҳарбий мақсадларига эришиш учун Владимир Путинга янги резервчилар керак бўлади: шунинг учун энди, у қайта сайланганидан сўнг, сафарбарликнинг навбатдаги тўлқини бошланиши мумкин. Айрим ҳарбий экспертларнинг фикрича, Россия қисман босиб олинган Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятларидан ташқари Харков ва Одесса вилоятларини ҳам эгаллаш ниятида.
Россия расмийларининг таъкидлашича, 2022 йил кузидаги сафарбарлик пайтида 300 минг заҳирачи фронтга чақирилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.