Путин Наполитанонинг вафоти муносабати билан Италия президентига ҳамдардлик билдирди

Путин Наполитанонинг вафоти муносабати билан Италия президентига ҳамдардлик билдирди

Россия етакчиси Владимир Путин Италия президенти Сержио Маттареллага мамлакатнинг собиқ президенти Жоржио Наполитанонинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Ҳурматли жаноб Маттарелла, Италия Республикасининг собиқ президенти Жоржио Наполитанонинг вафоти муносабати билан менинг чуқур ҳамдардлигимни қабул қилинг”, — дейилади Путин Кремль сайтида эълон қилинган телеграммада.

У Наполитанони атоқли давлат арбоби ва Италиянинг ҳақиқий ватанпарвари деб атади.

Россия раҳбари Наполитано ёшлигида Қаршилик ҳаракати сафларида фашизмга қарши курашганини эслади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!