Путин муҳим тадбирда нутқ сўзлашни режалаштирган

Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин 22 ноябрь куни G20 онлайн саммитида нутқ сўзламоқчи.
"Ҳа, (нутқ) режалаштирилган", - деб жавоб берди Песков тегишли саволга.
Бироқ, у нутқининг аниқ мавзуларини айтмади ва дунёда вазият жуда нотинч эканлигини қўшимча қилди.
"Албатта, Россиянинг позицияси тақдим этилади, бу жуда яхши маълум, у изчил ва мувозанатли", - дея қўшимча қилди матбуот котиби.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).