Путин Ким Чен Ин билан учрашувда “янги фундаментал ҳужжат”ни эълон қилди

Путин Ким Чен Ин билан учрашувда “янги фундаментал ҳужжат”ни эълон қилди

Путин Ким Чен Ин билан учрашувда Россия ва КХДР муносабатларининг асосини ташкил этувчи “янги фундаментал ҳужжат”ни эълон қилди.

Россия президенти, шунингдек, уларнинг Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан навбатдаги учрашуви “Россияда, Москвада бўлиб ўтишига” умид билдирди.

Ким Чен Ин музокараларда Шимолий Корея ва Россия муносабатлари янги даврга кираётганини таъкидлади.

Шимолий Корея етакчиси Россиянинг дунёда стратегик барқарорликни сақлашдаги ролини қайд этиб, махсус операция мақсадларини амалга оширишни қўллаб-қувватлашини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!