Путин G20 виртуал саммитида иштирок этиши мумкин

Россия президенти Владимир Путин 22 ноябрь куни Ҳиндистон томонидан ташкил этиладиган G20 виртуал саммитида иштирок этиши кутилмоқда.
“Кейинги ҳафта виртуал G20 саммити бўлади. Унда Владимир Путин ҳам иштирок этиши кутилмоқда”, — дейилади "ТАСС" хабарида.
Қайд этилишича, бу Россия президенти ва Ғарб етакчилари ўртасида узоқ вақтдан бери биринчи қўшма тадбир бўлиши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).