Прокуратура "Наманганда 30 га яқин эркак она ва болани аёвсиз дўппослагани" бўйича маълумот берди

Прокуратура "Наманганда 30 га яқин эркак она ва болани аёвсиз дўппослагани" бўйича маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда “30 га яқин эркак она ва боланиаёвсиз уриб ташади” сарлавха билан тарқалган видеолавҳа ўрганиб чиқилди.

Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, ”Рамадон” МФЙ, “Деҳқон” кўчаси, 1-уйда яшовчи фуқаро Мамаджонов Одилжон Обид ўғли, Наманган вилояти, Уйчи туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 10 март куни соат 13:30 ларда, Уйчи туман, “Машад” МФЙда яшовчи “Абдуқодир” исмли фуқаро билан у томонидан дарахт кўчатларини олиб ташлаганлиги юзасидан гаплашиб олиш мақсадида, “Абдуқодир” исмли шахсни яшаш хонадонига борганлигини, ўша ерда “Абдуқодир” ва у ерда бўлган бошқа шахслар ўзини онаси Муродова Дилфуза Абдуллажоновнани ва жияни Юнусов Хакимжон Акмалжон ўғлини уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза 11.03.2021 йилда Уйчи туман ИИБнинг Шакл-2 китобига 430-сонли рақами билан, 13.03.2021 йилда Шакл-1 китобига 320-сонли билан рўйхатга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан профилактика инспектори А.Исмаилов томонидан тергов қадар текширув ҳарактлари олиб борилган.

Текширув давомида, О.Мамажоновнинг мурожатида кўрсатилган “Абдуқодир” исмли шахс, Уйчи туман, “Машад” МФЙ, “Машад” кўчасида яшовчи 05.04.1973 йилда туғилган Комилов Абдуқодир Нишанович эканлигини, у 2021 йил 10 март куни яшаш хонадонида эхсон қилганлиги, шу куни соат 13:30 ларда унинг яшаш хонадонига ўзига нотаниш бўлган бир нафар аёл ва 2 нафар эркак киши келиб, у томонидан Наманган шаҳар, Чортоқ йўлида барпо этилган кичик автомашина турар жойи ўрнида бўлган кўчатларни олиб ташланганлиги юзасидан жанжал келиб чиққанлиги, жанжал вақтида А.Комиловнинг акаси Комилов Тўрамирза Нишонович, жияни Бахриддинов Зиёвуддин Садритдиновичлар улар билан жанжаллашиб, уришиб кетганлиги, шундан сўнг ушбу хонадонга эхсонга келган шахслар уларни тинчлантириб, ажратишганлиги аниқланган.

Терговга қадар  текширув давомида 12.03.2021 йилда фуқаролар О.Мамаджонов, Д.Муродова ва Х.Юнусовларга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

РСТЭИАМ Наманган вилоят филиалининг 16.03.2021 йилдаги 1415/1067-сонли хулосасида О.Мамаджоновда соғлигини бузилишига сабабчи бўлмаган енгил, 16.03.2021 йилдаги 1430/1069-сонли хулосасида Х.Юнусовда соғлигини бузилишига сабабчи бўлмаган енгил, 16.03.2021 йилдаги 1432/328-сонли хулосасида З.Бахриддиновда соғлигини бузилишига сабабчи бўлмаган енгил тан жароҳати мавжудлиги, 16.03.2021 йилдаги 1434/1068-сонли хулосасида Д.Муродовада ҳамда 16.03.2021 йилдаги 1431/329-сонли хулосасида Т.Комиловда тан жароҳатлари аниқланмаганлиги кўрсатилган.

Терговга қадар текширув вақтида янги ҳолатлар аниқланиб, уларни қўшимча тарзда текширмасдан туриб, қонуний қарор қабул қилиб бўлмаслигини инобатга олиб 19.03.2021 йилда терговга қадар текширув муддати туман прокурори ўринбосари Х.Қ.Ахмаджонов томонидан 20 кунга узайтирилган.

Терговга қадар текширув якуни юзасидан 08.04.2021 йилда ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди билан жиноят иши қўзғатиш рад этилиб, фуқаро Т.Комиловнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисми,61²-моддасида кўрсатилган, фуқаро З.Бахритдинов ва О.Мамаджоновларни ҳаракатларида МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисмида, фуқаролар Д.Муродова ва Х.Юнусовларни ҳаракатларида МЖтКнинг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар уларга нисбатан маъмурий чора кўриш учун 13.04.2021 йилда Уйчи туман судига тақдим этилган.

Бироқ, фуқаролар О.Мамаджонов, Д.Муродова ва Х.Юнусовлар уларга нисбатан тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларига улар Тошкент вилоятига яшаш хонадонларига кетиб юборишганлиги сабабли, имзо қўйишмаганлиги ҳамда судда иштирок этиш учун келмаганликлари учун судда иш кўриб чиқилмаган.

Ҳозирда, фуқаролар О.Мамаджонов, Д.Муродова ва Х.Юнусовларга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага имзо қўйдириш ва суд муҳокамасига келтириш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!