Болливуднинг таниқли актрисаси Приянка Чопра Британиянинг Vogue журнали февраль сонининг қаҳрамонига айланди. Кадрлардан бирида актриса қизи Мелти Мери билан кўриниш берди. Журналистлар билан суҳбатда актриса биринчи марта қизи ҳақида очиқ гапирди, деб ёзади People Talk.
«У туғилганида мен ҳам операция хонасида эдим. У жуда митти, ҳатто қўлимдан ҳам кичикроқ эди, дейди Приянка ўз интервьюсида. — Мен реанимацияда ҳамширалар қандай ҳаракат қилаётганини кўрдим. Улар қўлдан келган барчасини қилди. Ник ва мен болани интубация (нафас йўли тўсилиб қолганда уланадиган махсус найча) қилганда ўша ерда турган эдик. Қандай қилиб улар интубация қилиш зарурлигини (унинг кичкина танасида) аниқлашганини билмайман. Биз ўша кунларни уни ҳали менинг, ҳали турмуш ўртоғимнинг кўксига қўйиб ўтказдик. У яшаб кетадими ёки йўқ, билмасдим».
Шунингдек, у фарзандли бўлиш учун суррогат онага мурожаат қилиш қарорини танқид қилганларга ҳам жавоб қайтарди. «Сиз мени билмайсиз, — дейди у жавобан. — Сиз нималарни бошдан кечирганимни хаёлингизга ҳам келтирмайсиз. Менинг ёки қизимнинг касаллик тарихини ошкор қилишни истамаслигим сизга сабаблар ўйлаб топиш ҳуқуқини бермайди».
Маълумот учун, Приянка Чопра ва унинг турмуш ўртоғи Ник Жонаснинг қизи суррогат онанинг ёрдами билан 28 ҳафталикда дунёга келган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.