Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов коммунал соҳа ва аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.
Таъкидланишича, кўкрак нишони 23 май куни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев томонидан топширилган. Вазир ҳокимнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда амалга ошираётган ишларига юқори баҳо берган.
Маълум қилинишича, вилоятда айни пайтда 1623 та кўп қаватли уй бўлиб, 297 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан бошқарилади. 2017—2018 йилларда тижорат банкларининг 127 миллиард сўмлик кредити ҳисобига 1225 та кўп қаватли уйда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
2018—2019 йилларда 134,9 миллиард сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 905 километр сув тармоғи, 241 та қудуқ, 3 та иншоотда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 62 мингдан ортиқ хонадонда яшовчи 400 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланган.
Вилоят ҳокимлигининг қўшимча қилишича, Шуҳрат Абдураҳмонов аввалроқ Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.