Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колоколсевни қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колоколсевни қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колоколсевни қабул қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари яқинда Доғистонда содир этилган террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.

Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси кўриб чиқилди.

Терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Миграция соҳасида ҳамкорлик механизмларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!