Президент Қароргоҳида «Асрлар Таъмлари Учрашуви: Етти Минтақада Турк Ошхонаси» кўргазмаси очилди

A A A
Президент Қароргоҳида «Асрлар Таъмлари Учрашуви: Етти Минтақада Турк Ошхонаси» кўргазмаси очилди

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмине Эрдоған:
- «Туркия сифатида биз жамиятимиздаги ҳар бир гуруҳни бир неча аср давомида таъсир қилган кўплаб мамлакатлар халқлари билан бир дастурхон атрофида бирлаштирган, чуқур илдиз отган ошхона маданиятига эга бўлишнинг қийматини биламиз ва озода, соғлом, маҳаллий ва асл озуқалардан фойдаланиш бутун инсониятнинг ҳуқуқига эга бўлишига ишонамиз».
- «Турк ошхонаси - меҳнат ва сабр-тоқат бирлашганда юзага келадиган мўъжизанинг номи. Ер ҳайдайдиган, уруғ экадиган, кўчат ўтқазадиган, ҳосилни ўрганадиган, хамир қорадиган, уни ёядиган ва бошқа барча моҳир қўлларнинг ҳамкорликдаги ишидир.»
- «Мамлакатимизнинг ҳар бир шаҳрида маҳсулот билан акс этган ва қалбимизни шакллантирган инсон ҳикояси мавжуд. Географик кўрсаткичи билан рўйхатга олинган маҳсулотлар билан биз ўзлигимизни шакллантирадиган ҳикояларни ҳам ҳимоя қилган бўламиз.»

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмине Эрдўған, “Туркия сифатида биз жамиятимиздаги ҳар бир гуруҳни бир неча аср давомида таъсир қилган кўплаб мамлакатлар халқлари билан бир дастурхон атрофида бирлаштирган, чуқур илдиз отган ошхона маданиятига эга бўлишнинг қийматини биламиз ва озода, соғлом, маҳаллий ва асл озуқалардан фойдаланиш бутун инсониятнинг ҳуқуқига эга бўлишига ишонамиз« деди.

Биринчи хоним Эрдоған ҳомийлигида 21-27 май Турк ошхонаси ҳафталиги муносабати билан Президент Қароргоҳида «Асрлар Таъмлари Учрашуви: Етти Минтақада Турк Ошхонаси» дастури ташкиллаштирилди.

Эмине Эрдоған дастурнинг очилишида сўзлаган нутқида Анадолунинг минг йиллар давомида ҳосил бўлган унумдор ўлкаларига тўхталиб: "Анадолу ҳудди инсоният, цивилизация ва маданий тараққиётининг илм банки кабидир. Илк уруғлари ўн минглаб йиллар олдин ерга кўмилган аждодлар уруғи маконидир. У бир хил тариф билан минг йиллар давомида бир хил осмон остида, бугунги кунда эса бир хил тарифлар билан пиширилган қадимий рецептлар мамлакатидир", - деди.

Аждодлардан мерос бўлиб қолган ошхона хазинаси ўтмиш цивилизацияларининг минг йиллик урф-одатлари, Анадолу салжуқийлари ва Усмонлиларнинг бой императорлик анъаналарини қориштириш натижасида дунёга келганини таъкидлаган Эмине Эрдўған: "Асрлар давомида асосда инсон бўлган цивилизация ғояси Турк осхонасининг пештахталарида қайта ишланиб, бизнинг миллий ҳарактерларимизни ҳам шакллантирган. Танамиз каби қалбларимизни ҳам бирлаштирган бу дастурхонлар ҳамжиҳатлик ва баҳам кўриш руҳимизни озиқлантирмоқда. Дунёга келишдан ўлимга қадар, қувончдан қайғуга қадар бир қанча хотираларимиз, бу дастурхонларнинг хилма-хиллиги ва бирлаштирувчи кучи билан тожланган", - дея қайд этди.

Турк ошхонаси дунёнинг машҳур ошхоналари орасида дунёга жуда кам мазали рецептларини очганига эътибор қаратган Эмине Эрдоған, “Мақсадимиз ошхонамизни дунёга муносиб тарзда танитиш ва биз эга бўлиб турган маданий бойлигимизни сақлаб, келажакка лойиқ ҳолда олиб боришдир ва шу билан бирга, бизни 2021 йилда қадрли академиклар ва уста ошпазлар билан бирлаштирди. «Асрлик рецептлар билан Турк Ошхонаси» китобини нашр этиш орқали биз нафақат ошхона маданиятимизни таништирдик, балки чиқиндисиз ва барқарор рецептларимизни ҳам халқимиз ва бутун инсоният манфаати учун таклиф қилдик.” дея маълумот берди.

- "Биз маҳаллий ошхоналарнинг асл рецептларини сақлаб қолишимиз керак"

Турк ошхонасига бағишланган 21-27 май ҳафталиги турк ошхонасини муносиб тарзда тарғиб қилиш учун ноёб имкониятлар тақдим этганига диққат қаратган Эмине Эрдўған, барча тегишли муассасалар ва халқнинг қўллаб қувватлаши билан бу ҳафтанинг ҳақ қандай миллат одами билан умумий дастурхон атрофида анъанавий учрашувга айланиши ҳақидаги тилакларини билдирди. Эмине Эрдоған шундай деди:
«Биз глобаллашув натижасида маҳаллий ошхоналарнинг асл рецептларини вужудга келган маданий беқарор иқлимдан ҳимоя қилишимиз керак. Зеро, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз глобал озиқ-овқат тизимларига берилиб кетар экан, фақатгина ўзига хос маданиятлар эрозияланмайди, балки овқатланиш ва ичимлик ичиш ҳам завқланиш фойдасиз истеъмолга айланади ва бора-бора аста-секин соғлиғимизни йўқотамиз.»

Биринчи хоним Эрдоған, озиқ-овқатларнинг табиийлигини йўқотишнинг инсонга жисмоний зарари билан бирга маънавий зарари ҳам борлигини таъкидлаб, шундай давом этди:

«Дастурхонлар тез пишувчи газаклар билан алмаштирилса, ҳис-туйғулар сўнади, сезгирлик пасаяди, халқлар ўзига хослигини йўқотиб, бир-бирига ўхшаш бўла бошлайди. Қалбларни анъанавий дастурхонлар ҳам тўйиндириб қўяди. Овқат пишган уй ҳақиқий уйга айланади, янги нон ҳиди эса ишонч бахш этади. Ўчоқнинг тутуни тинчлик ва осойишталикнинг асосидир. Туркия ўлароқ жамиятимиздаги ҳар бир гуруҳни бир неча аср давомида таъсир қилган кўплаб мамлакатлар халқлари билан бир дастурхон атрофида бирлаштирган, чуқур илдиз отган ошхона маданиятига эга бўлишнинг қийматини биламиз ва озода, соғлом, маҳаллий ва асл озуқалардан фойдаланиш бутун инсониятнинг ҳуқуқига эга бўлишига ишонамиз.»

Эмине Эрдоған, истеъмол қилинган, ичилган ёки озиқа бўлган ҳар қандай озиқ-овқат аста-секин табиийлигини йўқотиб, заҳарли ҳолатга айланиб қолаётганини таъкидлаб, микропластмассалар ҳаттоки она сутида ҳам борлигини, тоза озиқ-овқатга эга бўлиш ҳуқуқини янада муҳимроқ бўлганини таъкидлади.

Бу борада Эмине Эрдоған хорижда ўтказиладиган Турк Ошхонаси ҳафталиги нишонланмалари учун дунёнинг энг соғлиққа фойдали ошхоналаридан бири сифатида танилган «Эге ошхонаси»ни танлашни қимматли деб топганини маълум қилди ва «Генетик жиҳатдан барбот бўлмаган, аждодларимиз уруғи билан тупроқни заҳарламаган, органик ўғитлар етиштирилиб, кимёвий моддалар билан ифлосланмасдан дастурхонимизга етиб келиб, шифобахш рецептлар билан тайёрланган маҳсулотлардан бутун инсониятнинг фойдаланишига умид қиламан ” деди.

Биринчи хоним Эрдоған турк ошхонасининг аҳамиятига тўхталар экан:
Турк ошхонаси - меҳнат ва сабр-тоқат бирлашганда юзага келадиган мўъжизанинг номи. Ер ҳайдайдиган, уруғ экадиган, кўчат ўтқазадиган, ҳосилни ўрганадиган, хамир қорадиган, уни ёядиган ва бошқа барча моҳир қўлларнинг ҳамкорликдаги ишидир. Мамлакатимизнинг ҳар бир шаҳрида маҳсулот билан акс этган ва қалбимизни шакллантирган инсон ҳикояси мавжуд. Географик кўрсаткичи билан рўйхатга олинган маҳсулотлар билан биз ўзлигимизни шакллантирадиган ҳикояларни ҳам ҳимоя қилган бўламиз. Чунки географик кўрсаткич ерда акс этган барча жамғармаларни қамраб олади. Маҳсулотларимиздан ҳар бири алоҳида қимматли ва қадрли бўлган янги халқаро брендлар пайдо бўлишига чин дилдан умид билдираман ва шуни билишингизни истайманки, мен маҳаллий маҳсулотларни қайси мамлакатда бўлишидан қатъи назар ҳимоя қилишга қаратилган ҳар қандай лойиҳани чин дилдан қўллаб-қувватлайман.» дея таъкидлади.

Эмине Эрдоған, Маданият ва туризм вазирлигининг турк маданиятининг ёрқин гавҳари бўлган Турк Ошхонасини тарғиб қилиш ва унинг қадриятларини асраб-авайлашда муҳим вазифалари борлигига эътибор қаратди ва барча вазирлик ходимларига «Асрлик рецептлар билан Турк Ошхонаси» китоби ва Турк ошхонаси ҳафталиги байрамларидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Турк ошхонасининг маҳаллий ва глобал миқёсда муносиб қийматга етиши учун тадбирлар уюштирган ҳокимлик, бошқарма ва хорижий вакилларга ўз миннатдорчилик билдирган Эмине Эрдоған: “Президент ҳузуридаги Коммуникация Бошқармасини бу йилги тадбирлар доирасида амалга оширган, Гöбеклитепедан бугунги кунимизгача тортиб, ерларимизнинг «тўлиб-тошган, лекин тўкилмаган, ортиб бораётган, аммо камаймаган» унумдорлигини ўртага чиқарган ушбу кўргазма билан чин қалбимдан табриклайман.« деди.

Ўз нутқида Исроил ҳужумлари остида Фаластиндаги воқеаларга ҳам тўхталган Эмине Эрдоған: »Сизга эслатиб ўтмоқчиманки, Фаластиндаги ваҳшийликнинг маданий қирғинни ўз ичига олганини, бир миллатни кийимидан тортиб егулигигача, тарихий биноларидан тортиб табиий гўзалликларигача ҳар жиҳатдан йўқ қилишга уринишлар қилинмоқда. Исроил худди товус патларини олиб, ўзининг устига ёпишмоқчи бўлган қарғанинг ҳикоясидаги каби Фаластиннинг маданияти, тарихи ва ошхонасини очиқдан-очиқ ўғирламоқчи бўлса ҳам, ҳақиқатни баралла айтишда давом этамиз” деди.

Эмине Эрдоған барча инсонларнинг бир дастурхонда тинчлик ва ҳамжиҳатликда, ўзаро хилма-хилликларини сақлаган ҳолда бир дастурхон атрофида жамланишлари тилакларини ҳам билдирди.

Президент ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Альтун, Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, элчилар ва уларнинг турмуш ўртоқлари гастрономия соҳасидаги профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этган тадбирда турк ошхонасининг анъанавий, соғлиққа фойдали ва чиқиндисиз маданий мерос ва турк ошхонасининг бойлигини етказиб берувчи видеоролик намойиш этилди.

– Туркиянинг 7 вилоятининг маданий мероси ва ошпазлик маданияти намойиш этилди.

Эмине Эрдўған дастурдан олдин Президент ҳузуридаги Коммуникация Бошлиғи Альтун ва Маданият ва туризм вазири Эрсой билан Президент ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси томонидан уюштирилган Туркиянинг табиий, маданий гўзалликлари, иқлими ва географик хилма-хиллиги билан қадимги цивилизациялардан мерос 7 минтақанинг ошпазлик маданияти намойиш қилинган кўргазма ва рақамли намойиш майдонини зиёрат қилди.

Эгейдан Шарқий Анадолуга, Қора денгиздан Марказий Анадолугача бўлган турли географик минтақаларнинг табиий ва маданий мероси ва қишлоқ хўжалиги хилма-хиллигини акс эттирган Президент Қароргоҳи Кўргазмалар Залидаги маҳсулотларни кўздан кечирган Эмине Эрдоған масъуллардан маълумот олди.

- Тажриба институтларининг анъанавий ҳунармандчилиги билан ишланган маҳсулотлар ҳам кўргазмадан жой олган.

Кўргазмада Эмине Эрдоған, ўз ҳомийлигидаги «Тўқима Атлас» лойиҳаси доирасида ишини орттирган Тажриба институтлари томонидан тайёрланган Туркиянинг Турк ошхонаси ва дастурхон маданиятини акс эттирувчи анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

- 21 географик ҳудуд кўрсатилган маҳсулотлар ҳам кўргазмага қўйилди.

Тадбирнинг фойе майдонида Эмине Эрдоған, ўзлари тегишли минтақада маданият, туризм ва иқтисодиёт каби кўплаб соҳаларга таъсир кўрсатиб, қўшимча қиймат яратадиган Европа Иттифоқида рўйхатдан ўтган 21 та географик ҳудуд кўрсатилган маҳсулотларни ўз ичига олган стендларни ҳам зиёрат қилди.

Бу стендларда Газиантеп пахлаваси, Айдин анжири, Малатя ўрики, Айдин ерёнғоғи, Милас зайтун мойи, Байрамич меваси, Ташкўпру саримсоғи, Гиресун дўмбоқ ёнғоғи, Антакя ширинлиги, Суруч анори, Чағлаянжерит ёнғоғи, Гемлик зайтуни, Эдремит зайтун мойи, Милас ёғли зайтун, Аяш помидори, Эдремит кўрфази яшил чизиқли зайтун, Мараш кукуни ва Эзине пишлоғи ҳам киритилган.

Шунингдек, тадбирда ўтмишдан келажакка мерос бўлиб қолган аждодлар уруғлари ҳам намойиш этилди.

Тадбир доирасида меҳмонларга локум, турк қаҳваси ва бўза ичимликлари тортилди.

Кўргазмага 1 ой давомида ташриф буюриш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Америка самолётлари Сурия осмонига оловли бомбаларни ташлади

Бу ҳақда Сурия телеканали хабар бермоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.

Эронда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 50 минг кишининг ўлимига сабаб бўляпти

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Мохаммад Реза Заферганди маълум қилишича, ҳаво ифлосланиши ҳар йили тахминан 50 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда.