“Права”, “метрка”, "ЗАГС" ва яна қатор ҳужжатларни ўз ичига оладиган рақамли фуқаролик паспорти жорий этилиши мумкин

“Права”, “метрка”, "ЗАГС" ва яна қатор ҳужжатларни ўз ичига оладиган рақамли фуқаролик паспорти жорий этилиши мумкин

Бу ҳақидаги қарор лойиҳаси regulation.gov.uz порталига муҳокамага қўйилди.

Хусусан, паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома, Олий маълумот тўғрисидаги диплом ва талаба тўғрисидаги маълумотлар ҳужжатларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, жисмоний шахс томонидан умумий таълим муассасасини (11-синф негизида) тамомлагани тўғрисида маълумот, коронавирусга қарши эмланганлик ҳолати тўғрисидаги маълумот, кадастр паспорти ҳақида маълумот, туғилганлик ва никоҳ қайд этилганлик ҳақидаги далолатнома маълумотлари ўрин олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!