Полша ва Финляндия Россиянинг гўёки душманона ниятларидан ҳимояланиш мақсадида ўз ботқоқликларини қайта тиклашни режаламоқда. Бу ҳақда Америка газетаси Politico хабар берди.
Мақолада таъкидланишича, мазкур давлатлар ўз чегараларини ҳимоя қилиш чораси сифатида ботқоқликларни қайта тиклаш имкониятини жиддий ўрганмоқда.
"Европадаги қуритилган ботқоқликларни тиклаш нафақат Россия танкларини тўхтатади, балки иқлим исишига олиб келаётган ифлосланишни ҳам камайтиради", деб ёзади нашр.
Европанинг бу мамлакатларида, бундай ҳолда ботқоқликлар Россия ҳарбий техникаси учун "тузоқ" вазифасини ўташи мумкин, деб ҳисобланмоқда.
Бундан олдин, Швеция қуролли кучлари бош қўмондони генерал Микаэл Клаэссон SVT телеканалига берган интервьюсида, Россия гўёки НАТОнинг заиф томонларини текшираётгани ва блокнинг реакциясини баҳолаш учун баъзи ҳудудларни босиб олиш каби авантюрага қўл уриши мумкинлигини таъкидлаган эди.
Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети сиёсий таҳлил кафедраси доценти Александр Перенджиев "Газета.Ру"га билдирган фикрича, Швециянинг Россия гўёки Шимолий Атлантика альянсига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги навбатдаги баёнотлари блок бўйича ҳамкорлардан кўпроқ маблағ олиш истаги билан боғлиқ.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.