Полиция: Техасда аёл ўт очди

Полиция: Техасда аёл ўт очди

Техаснинг Лейквуд шаҳридаги евангелист черковида бир аёл ўт очди.

Бу ҳақда округ полицияси бошлиғи Трой Финнер маълум қилди.

“Якшанба куни тушдан кейин бинога 30-35 ёшли аёл кириб келган, у милтиқ билан қуролланган ва ёнида 4-5 ёшли бола бўлган”, — дейилади хабарда.

Агентлик маълумотларига кўра, аёл ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўлдирилган.

"Афсуски, беш ёшли бола ўқ еган ва касалхонада оғир аҳволда", - дея қўшимча қилди Финнер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!