Ер майдонлари олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «С.Ё.» МЧЖ раҳбари Х.М. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, МЧЖга Улуғнор тумани «Кичик саноат зонаси» ҳудудидан ажратилган 40 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида 100 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Нурота тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Нуротатумангаз» бўлими собиқ раҳбари Ш.И. фуқаро С.Н.нинг ишончига кириб, унга газ таъминоти бўлими ҳудудидаги 3 сотих ер майдонини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 79 млн сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Машҳур россиялик актёр Гоша Кутсенконинг машинасидан бир аёлнинг кесилган жасади топилди. SHOT Телеграм-канали хабар беришича, автомобиль Москвадаги Кутузовский проспектидаги бинолардан бирининг ҳовлисида тўхтаб турган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Исроил оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, Фаластиннинг қаҳрамонлик тимсоли бўлган ҲАМАС қўлига тушган асирларнинг озод этилишида ноодатий бир ҳолат юз берди.
Трампнинг солиқларни камайтириш ва тартибга солишни бекор қилиш каби сиёсати тенгсизликни кучайтириши ва миллиардерларни, жумладан Трампнинг қайта сайланиш кампаниясининг йирик ҳомийси Илон Маскни янада бойитиши мумкинлиги танқид қилинди.
Охфамнинг маълум қилишича, кейинги ўн йилликда триллионерлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда глобал бойликнинг 45 фоизи энг бой 1 фоиз аҳолининг қўлида тўпланган бўлса, инсониятнинг 44 фоизи кунига 6,85 доллардан кам маблағ билан кун кечирмоқда.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида Kia Sonet’ни 2008 йилда туғилган С.М. бошқаргани, машина унинг отасига тегишли бўлганлиги аниқланган.