UNICEF: "Ғазо болалари очлик ва касалликдан азият чекаётганига бефарқ бўла олмаймиз"
Ғазо секторидаги кўплаб болалар ҳар куни қон тўкилишига, совуққонлик, очлик ва касалликларга дучор бўлаётган пайтда дунё бефарқ қола олмайди. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармаси (UNISEF) ижрочи директори Кэтрин Рассел баёнотида айтилади.
Унинг эслатишича, яқинда Фаластин анклавининг марказий қисмидаги Нусейрат қочқинлар лагерига қилинган ҳаво ҳужумида 33 киши, жумладан, камида 8 бола ҳалок бўлган.
"Сўнгги бир ой ичида Ғазода ўлдирилган болалар сони 160 нафардан ошди. Демак, ноябрь бошидан бери ҳар куни ўртача тўрт бола ҳалок бўлди", - дейди Рассел.
UNISEF ижрочи директори Ғазо сектори болалари ўз ҳаёти ва келажаги билан энг юқори нархни тўлаганини таъкидлади.
Ўтган 14 ой ичида Ғазо секторида 14,5 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган. 1,1 мл болаларнинг аксарияти шошилинч ҳимоя ва психологик ёрдамга муҳтож, деди у.
Рассел, шунингдек, Ғазо шимолида очарчилик хавфи остида қолаётган гуманитар ёрдамларга нисбатан қаттиқ чекловларга эътибор қаратди.
Фаластинлик оилалар Ғазо сектори бўйлаб доимий равишда кўчирилиб, 1,9 миллион одам, жумладан, юз минглаб болалар ҳам уй-жойини ташлаб кетишади. Ғазо секторида хавфсиз бошпана йўқ, совуқ ҳаво туфайли болалар асосий эҳтиёжлар, жумладан, озиқ-овқат, тоза сув, дори-дармон ва иссиқ кийимсиз оғир шароитларда яшашга мажбур, деди UNISEF ижрочи директори.
Унинг сўзларига кўра, минглаб болалар тери касалликлари ва ўткир респиратор инфексиялардан азият чекмоқда.
"Кўплаб болалар ҳар куни қон тўкилишига, очлик, касаллик ва совуққа дучор бўлаётган бир пайтда дунё жим тура олмайди", деди Рассел.