Тошкент вилоятининг Бекобод тумани, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Бекобод туманида жойлашган “С.Д.” МЧЖ раҳбари А.Г. “Г.Ф.” хусусий боғча биносида умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига тўғридан тўғри уланган. Натижада жами 1 млрд 83 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрида “А.С.”, “О.О.” фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан сув насослари ва электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги тармоқларга тўғридан тўғри улаган.
Оқибатда жами 439,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қозоғистон Хитойдан Европага кетаётган 20 та юк машинасининг Россия чегарасида божхона блокадаси билан боғлиқ вазият туфайли РФга дипломатик нота юборди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.
Бундан олдин бир неча йил давомида Марказий разведка бошқармаси вирус табиий равишда ҳайвонлардан одамларга ўтганми ёки лабораториядан сизиб чиққанми ёки йўқлигини билиш учун етарли маълумотга эга эмаслигини айтган.