Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
«Бу бизнинг энергетикамизга қарши энг йирик ҳужумлардан бири. Путиннинг "тинчлик" режаси шундай - ҳамма нарсани йўқ қилиш. У миллионлаб одамларни қўрқитиб, »музокаралар«ни шу тарзда хоҳлайди,» - деди Зеленский ва камида битта ракета Шимолий Кореяга тегишли эканлигини қўшиб ўтди.
У яна бир бор Ғарб иттифоқчиларини Украинага замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини, хусусан, Патриот комплексларини тақдим этишга ва Россиянинг қурол ишлаб чиқариш имкониятларини чеклаш мақсадида санкцияларни кучайтиришга чақирди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 11 декабрь куни Украина Қуролли кучлари Ростов вилоятининг Таганрог шаҳридаги ҳарбий аэродромга олтита АТАCМС ракетаси билан зарба берган, натижада шахсий таркиб қурбон бўлган. Украина ҳарбийлари бу ҳақда изоҳ бермади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер сити” клубига ўтиши ҳақида гаплашди.
18-январга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларига баллистик ракеталар ва учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум қилди, деди пойтахт мери Виталий Кличко.
Жануби-Шарқий Норвегия университети профессори Гленн Дизен Х ижтимоий тармоғида Ғарб ОАВларининг Россия президенти Владимир Путин ва махсус ҳарбий операция ҳақидаги ёлғонларини фош қилди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.