Хусусан, тадбирлар давомида маъмурий жарималарни белгиланган муддатда тўламаган фуқаролар замонавий технологиялар ёрдамида аниқланиб, тадбир бошидан 424.651 та маъмурий жарималардан 150 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилган ҳамда жаримани тўлашдан бош тортган қарздорларга тегишли бўлган 1.753 та автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мисол учун, тадбир давомида, "Cobalt" автотранспорт воситаси тўхтатилганда, тўланмаган 18 та маъмурий жаримаси борлиги ҳамда мазкур автоулов қидирувда бўлганлиги аниқланган ва ҳайдовчи маъмурий жарималарни тўлмагани боис, автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер сити” клубига ўтиши ҳақида гаплашди.
18-январга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларига баллистик ракеталар ва учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум қилди, деди пойтахт мери Виталий Кличко.
Кремль Россиянинг бу ойдаги газ таъминотини тўхтатиши Молдованинг ажралиб чиққан ҳудудини энергетика инқирозига олиб келганидан сўнг, Днестрбўйига газ етказиб беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Жануби-Шарқий Норвегия университети профессори Гленн Дизен Х ижтимоий тармоғида Ғарб ОАВларининг Россия президенти Владимир Путин ва махсус ҳарбий операция ҳақидаги ёлғонларини фош қилди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.