Покистонда Афғонистон элчисининг қизини ўғирлаб, қийноққа солишди

Покистонда Афғонистон элчисининг қизини ўғирлаб, қийноққа солишди

Aфғонистоннинг Исломободдаги элчиси ва афғонистонлик юқори мартабали дипломатлар Кобулга чақирилди, деб хабар қилди Aфғонистон ташқи ишлар вазирлиги. Яқин келажакда Aфғонистон делегациясининг афғон элчиси Нажибулла Aлихилнинг қизининг ўғирланишини текшириш учун Покистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Ҳозир қиз касалхонада - у бир неча соат қийноққа солинган.

Aфғонистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қабиҳ хатти-ҳаракатни кескин қоралади ва унинг дипломатик ваколатхоналари хавфсизлигидан хавотир билдирди. Aгентлик Покистон расмийларини халқаро мажбуриятларга мувофиқ равишда дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларининг дахлсизлигини таъминлаш, шунингдек жиноят учун жавобгар шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришга чақирди.

Бу афғонистонлик дипломатларга қарши қилинган биринчи ҳаракат эмас. 2008 йилда Aфғонистоннинг Пешовардаги бош консули Aбдул Холиқ Фарахий Покистонда ўғирлаб кетилган эди. Дипломат фақат икки йилдан сўнг озод қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!