Покистон бош вазири коррупцияга қарши Хитой тутган йўлни танлади

Покистон бош вазири коррупцияга қарши Хитой тутган йўлни танлади

Покистон бош вазири Имрон Хон мамлакатдаги коррупцияга қарши Хитой халқ республикаси тутган йўл билан курашмоқчи эканлигини маълум қилди, деб ёзган «Regnum».

Бош вазир Пекинда ўтган хитойлик инвесторлар билан конференция вақтида коррупциянинг мамлакат иқтисодий ривожланиши йўлидаги энг асосий тўсиқ эканлигини таъкидлади.

Имрон Хон Хитой иқтисодиётининг шитоб билан ўсиб бораётганига ҳавас қилиши ва Исломобод ҳам Пекиндан бу борада ўрнак олиши лозимлигини қайд этди.

Шунингдек, Покистон давлат раҳбари конференция иштирокчиларига Хитой халқ республикаси раиси Син Сзи Пиннинг вазирлик даражасидаги 400 нафар амалдорни коррупцияга алоқадорлиги учун қамоққа олганини эслатди ва ўзи ҳам «Син Сзи Пин йўли»дан бориб ўз мамлакати тараққиёти учун 500 нафар коррупсионер амалдорни қамоққа олишга тайёрлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!