Поезднинг қор тозаловчи машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида ўнлаб киши жароҳат олди

Чикагода шаҳарлараро поезднинг қор тозалаш машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида ўнлаб одамлар жароҳат олди, баъзиларининг аҳволи оғир, дея хабар бермоқда Associated Press нашри.
Минтақа ўт ўчириш департаментининг маълум қилишича, жума куни маҳаллий вақт билан соат 10:35 да Чикаго транзит бошқармаси поезди қор тозалаш машинасига бориб урилган. Чикаго расмийларига кўра, 31 йўловчи ва етти ишчи бўлган икки вагонли поезд Скоки округидан жанубга қараб кетаётганида секин ҳаракатланувчи қор тозалаш ускунаси билан тўқнашиб кетган.
38 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳудуддаги шифохоналарга етказилган, жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда, гарчи жароҳатлар ҳаёт учун хавфли бўлмаса-да", деди бош фельдшер ўринбосари. Поезд машинистининг аҳволи энг оғир.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.