Бронхиал астма, ангина ва пневмония хасталиклари борасидаги саволларимизга Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Нодир СОТИБОЛДИЕВ жавоб беради:
— Агар бу касалликларга қарши вақтида даво чоралари қўлланилмаса, қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
— Бронхиал астма, ангина ёки пневмония тўғри даволанмаса, оғир нафас етишмовчилиги касалликлари ёки сепсис ҳолатлари, ҳатто айрим вазиятларда ўлим ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин.
Масалан, ангина оғриганда ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаслиги бўғим ва юрак касалликларига сабаб бўлади. Бунга қарши биринчи профилактик чора — аҳоли орасида ниқоб тақиб юришдир. Вирусли “атипик” пневмонияларни камайтириш учун эса вакцинация энг мақбул чорадир.
— Ушбу касалликлар авлоддан авлодга ўтиши мумкинми?
— Барча пульмонологик касалликлар ҳам наслдан наслга ўтмайди. Насл сурадиган касалликлар гуруҳига муковиcцидоз, бронхиал астма ва бошқа аллергик касалликлар киради.
Жумладан, оилада ота ёки она бронхиал астма билан касалланган бўлса, боланинг хасталикка чалиниш эҳтимоли 20-30 фоизни, агар ҳар иккиси (ота ва она) касалланган бўлса, бу кўрсаткич 75 фоизни ташкил этиши мумкин. Ушбу ҳолат онанинг ҳомиладорлик даврида кечса, хавф янада ортиши тахмин қилинади.
Респиратор инфекцион касалликлар наслдан наслга ўтмайди. Улар келиб чиқишига кўра, организм иммун тизими сустлиги, микроорганизмлар миқдори ва уларнинг вирулентлиги (микроорганизмларнинг касаллик қўзғатиши) юқори бўлишига боғлиқ.
Ҳозирги пайтда нафас аъзолари касалликларининг асосий қисмини бронхиал астма, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва пневмония ташкил килади. Дунё бўйича бронхиал астма аҳоли орасида ўртача 5 фоиз ҳолларда учрайди, бу кўрсаткич болалар ўртасида янада юқори — ўртача 10 фоиз.
Сурункали обструктив ўпка касаллиги эса дунё бўйича касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг асосий сабабларидан бирига айланиб бормоқда.
Инфекцион касалликлар орасида ўлим сабаблари кўрсаткичи бўйича пневмония биринчи ўринни ва умумий ўлим кўрсаткичи сабаблари бўйича олтинчи ўринни эгаллайди.
Пандемия шуни кўрсатмоқдаки, нафас органлари касалликка мойил кишилар ўз соғлиқларига жиддий эътибор қаратишлари шарт.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади