Россия президенти Владимир Путиннинг октябрь ойида Қозоғистонга ташриф буюруши ҳақида гапиришга ҳали эрта, деди унинг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг тегишли саволларига жавоб берар экан. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.
Аввалроқ, Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин октябрь ойида Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича йиғилишда ҳамда МДҲ давлатлари раҳбарларининг “Марказий Осиё – Россия” форматидаги саммитида иштирок этишини маълум қилганди. Журналистлар ушбу сафар режалари ўзгарган ёки ўзгармаганлигига қизиқди.
“Йўқ, ҳеч қандай режалар ўзгармади. Биз маълум бир вақтда ҳаммасини эълон қиламиз. Айтишим мумкинки, ҳозирча режалар ўзгармаган”, - деди у.
Маълумот учун, 14 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида олий даражадаги “Марказий Осиё – Россия” саммити ва МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.