Суд ҳужжатига кўра, қарздор фуқаро С.С. ва бошқалар ундирувчи T.С.гa мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Янгиҳаёт тумани, Машъал МФЙда жойлашган уй-жойдан бошқа турар жой бермасдан мажбурий тартибда кўчирилиши белгиланган.
Аниқланишича, фуқаролар ўртасида қарз муносабати юзага келган бўлиб, қарздор фуқаро муайян миқдордаги пул маблағини олиш мақсадида ўз уйини таниши номига нотариал тартибда расмийлаштириб берган. Қарз шартномасида олинган маблағни 12 ой ичида қайтариш белгиланган.
Бироқ белгиланган муддатда қарз маблағи қайтарилмаган. Шундан сўнг пул берган шахс мазкур уйни бошқа шахсга сотган. Шу билан бирга, уй сотилганига қарамасдан қарздор фуқаро ушбу хонадонда яшашни давом эттирган.
Уйни сотиб олган учинчи шахс мазкур ҳолатдаги қарз муносабатларидан бехабар бўлган ҳолда судга мурожаат қилган ва суд томонидан уй-жойни унга топшириш ҳақида қарор қабул қилинган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувига 2026 йил 12 февраль куни келиб тушган. Қарздорга ижро иши юритиш қўзғатилгани ҳақида қарор юборилган.
Бироқ суд ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли давлат ижрочиси Ш.Аҳмадбекова томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Натижада жорий йилнинг 13 март куни мазкур хонадондан қарздор ва бошқалар белгиланган тартибда чиқарилиб, уй-жой қонуний эгасига топширилди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.