24 декабрь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтиши кераклигини айтди ва Москванинг АҚШ-Украина тинчлик режаси бўйича талаблари ҳақидаги Bloomberg нашри ҳисоботига изоҳ беришдан бош тортди.
"Йўқ, ҳеч қандай изоҳ бўлмайди. Биз ҳали ҳам ҳамма нарса ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши кераклигига ишонамиз", - дея Песков сўзларини келтиради "РБК".
Bloomberg ҳисоботида айтилишича, Москва АҚШ ва Украина томонидан ишлаб чиқилган 20 банддан иборат тинчлик режасига ўзгартиришлар киритиш ниятида.
Ўз навбатида, Москва тинчлик ташаббуслари тафсилотларини очиқ муҳокама қилиш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Аввалроқ, 23 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар давом этаётгани ва яхши кетаётганини маълум қилганди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.