Перу ҳукумати 131 та туманда фавқулодда ҳолат эълон қилди

Перу ҳукумати 131 та туманда фавқулодда ҳолат эълон қилди

Перу ҳукумати Эль-Ниньо (Тинч океанининг экваториал қисмида ер усти сувлари ҳароратининг ўзгариши) келиши муносабати билан 131 та туманда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

«El Peruano» газетасида эълон қилинган фармонга кўра, бу ҳудудлар Апуримак, Куско, Хунин ва Пуно каби тўққиз департаментда жойлашган.

Тадбир маҳаллий ҳокимият органларини Фуқаро мудофааси миллий институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар билан биргаликда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва тиклаш ишларини олиб боришга чақирди.

ОАВ хабарларига кўра, тўққиз департаментнинг ҳукуматлари Эль-Ниньо туфайли юзага келган вазиятни ҳал этиш учун «жавоб бериш имкониятига эга эмас», бу эса миллий даражада ёрдам талаб қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!