АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон котиби Пит Хегсет Кариб денгизида қайиққа уюштирилган ҳужумдан омон қолганларни йўқ қилишга буйруқ берган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни текшираётганини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари 1 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Биз буни кўриб чиқамиз, аниқлаймиз", — деди Трамп журналистларнинг ОАВ хабарлари ҳақидаги саволларига. Матбуот анжумани ёзуви Оқ уйнинг YouTube-каналида чоп этилди.
Америка етакчиси, шунингдек, нишонга иккинчи марта зарба бериш учун асос кўрмаётганини таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, Хегсет ҳам шу позицияда ва баҳсли тартиб билан боғлиқлигини қатъиян рад этади.
"Пит бу икки одамни ўлдиришга буйруқ бермаганини айтди", - дея Пентагон раҳбарининг сўзларини келтирган Трамп.
29 ноябрь куни АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси аъзолари АҚШ ҳарбийларининг Кариб денгизидаги қайиққа зарба бериш ҳолатларини текшириш ниятида экани маълум қилинган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.