Март ойи охирида ўтказилиши режалаштирилган Финалиссима учрашуви Қатарда давом этаётган низолар туфайли жиддий хавф остида қолди. Мавжуд вазият нафақат ташкилий масалаларда, балки Испания ва Аргентина терма жамоалари делегацияларининг хавфсизлиги нуқтаи назаридан ҳам хавотир уйғотмоқда.
Қатар футбол ассоциацияси мамлакат ҳудудидаги барча турнир ва ўйинлар қолдирилишини эълон қилди, бу эса бўлажак учрашув тақдирини сўроқ остида қолдирди. Шу билан бирга, ФИФА, УЕФА ва КОНМЕБОЛ ҳозирча якуний қарор қабул қилгани йўқ ва беқарор вазиятда кутиш позициясини маъқул кўришмоқда.
Аслида, Финалиссима 27 март куни "Лусаил" стадионида бўлиб ўтиши керак эди — айнан шу ерда Лионель Месси 2022 йилда Жаҳон кубогини боши узра баланд кўтарганди. Бундан ташқари, Испания ва Аргентина "Qatar Football Festival 2026" тадбирида иштирок этиши режалаштирилган эди: аргентиналиклар Қатар билан, испанияликлар эса Миср билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши лозим эди. Месси жамоаси ва таркибида Ламин Ямал тўп сураётган Испания терма жамоаси ўртасидаги ўйин учун чипталар аллақачон сотиб бўлинган, бу эса ташкилотчилар устидаги босимни янада оширмоқда.
Испания ОАВларининг маълумотларига кўра, ўйин кўчирилган тақдирда муқобил вариантлар сифатида Лондон, Майами, Рим, Мадрид ва Париж шаҳарлари кўриб чиқилмоқда. Музокаралар давом этмоқда ва якуний қарор яқин кунларда қабул қилиниши кутиляпти.
Учрашувни Доҳада қолдириш ғоясидан аста-секин воз кечилмоқда, айниқса, яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатини ҳисобга олганда. Шу билан бирга, ҳар икки федерация ўйиннинг дастлабки санасини сақлаб қолишни талаб қилмоқда, чунки халқаро тақвимда учрашувни бошқа муддатга кўчириш учун бўш вақтнинг ўзи йўқ.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.