Пенсия миқдорини смс сўровнома орқали билиш имконияти пайдо бўлди

Пенсия миқдорини смс сўровнома орқали билиш имконияти пайдо бўлди

Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақаларни олувчи шахсларга SMS-Pensiya интерактив хизмати тақдим этилди, деб маълум қилмоқда «Xabar» нашри.

Ахборотни олиш учун индивидуал равишда SMS–сўрови талаб қиладиган SMS-хабарлар қуйидагилардан иборат:

1.Пенсия ёки нафақа миқдорини аниқлаш учун:

  • Жорий даврга - *7000007*61# ни SMS тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг
  • Олдинги давр учун - *7000007*61*052018# ни SMS тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг.
  • Бунда, 7000007 - пенсия ва нафақа олувчининг пенсия гувоҳномасидаги шахсий хисоб рақами;
  • 61 - SMS тизимидаги код;
  • 052018 – талаб қилинган (ўтган) давр учун SMS–маълумот. Ушбу давр SMS- сўров юборилган санадан 3 ой мобайнида бўлиши зарур.

2.Пенсия ёки нафақа тайинланган санани аниқлаш учун - *7000007*63# ни SMS тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг.

Ушбу тадбирлардан мақсад, пенсионерларга қўшимча қулайликлар яратиш ва уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!