Куни кеча Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан салкам 25 тонна ёнғоқ маҳсулоти йўқ қилинди. Бу ҳақида МИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг ижро варақасига кўра, жиноят иши бўйича ашёвий далил деб топилган 657 млн сўмлик 24 590 килограм тозаланган ёнғоқ маҳсулотлари йўқ қилиниши белгиланиб, ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Хўжаобод тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Суд ҳужжатидан маълум бўлишича, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари Хитой давлатидан олиб келинган, тозаланмаган грек ёнқоқларини реэкспорт божхона режимига расмийлаштиришга тайёрлаб бериши керак бўлса-да, уларни ички бозорда сотиб юбориб, ўрнига майдаланган ва ҳар хил ёнғоқ чиқиндилари аралашмасидан иборат бўлган, карантин объектлари билан зарарланган 24 минг тоннадан зиёд маҳсулотни юртимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетишга уринган. Бу ҳолат божхона органлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Ушбу сифатсиз, истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни йўқ илиш бўйича Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими ходимлари масъул идоралар ҳамкорлигида ижро ҳаракатлари олиб борди ва улар белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.