Пекин халқаро ҳамжамиятни Ғазодаги фожиани тўхтатиш учун чоралар кўришга чақирди

Халқаро ҳамжамият зудлик билан Ғазо секторидаги фожиа авж олишининг олдини олиш учун самарали чоралар кўриши керак, деди душанба куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И.
Иордания, Миср, Саудия Арабистони, Индонезия ва Фаластин ташқи ишлар вазирлари делегацияси айни дамда Хитойда. Делегация таркибида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ҳам бор эди. Душанба куни делегация Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
Хитой ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Ғазо секторидаги вазият дунёнинг барча давлатларига таъсир қилиб, инсонийлик ва инсоний виждон асосларини шубҳа остига қўяди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).