“Суперлига регламенти”нинг 3.4-банди асосида Лига барқарорлик рейтингини шакллантириб бормоқда. 2027 йилги мавсумдан эътиборан мазкур кўрсаткичлар бир қатор мезонларга таъсир кўрсатиши кўзда тутилган.
Аввалроқ 2025 йилги мавсум бўйича рейтинг эълон қилинган бўлиб, унда "Пахтакор", "Насаф" ва "Динамо" клублари дастлабки учталикдан жой олганди. "Нефтчи" гарчи Суперлигани чемпион сифатида якунлаган бўлса-да, клубнинг U19 ва U21 чемпионатлари, шунингдек, мамлакат кубогидаги натижалари кучли учталик учун камлик қилганди.
Сўнгги 5 йиллик натижаларига кўра ҳам мамлакатнинг икки энг яхши клублари "Пахтакор" ва "Насаф" бўлиб турибди. Тошкент клуби тақибчисидан 18 очко илгарилаб кетган. Кучли учликни эса "Навбаҳор" якунлаган. ОКМК, "Бунёдкор" кейинги ўринлардан жой олган.
Маълумот учун, сўнгги беш йиллик натижалари 2026 йилги мавсум сўнгида яна ҳисоб-китоб қилинади. Бунда 2021 йилги мавсум натижалари айириб ташланади ва ҳисоблаш 2022 йилги мавсумдан бошланади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Қулаган самолёт бортида экипажнинг қанча аъзоси бўлгани ва уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хабар берилмаган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.